ОБУЧЕНИЕ ПЕДАГОГОВ НА ОСНОВЕ НАЦИОНАЛЬНОГО ПОДХОДА И МЕЖДУНАРОДНОГО ОПЫТА


Скачать публикацию
Язык издания: русский
Периодичность: ежедневно
Вид издания: сборник
Версия издания: электронное сетевое
Публикация: ОБУЧЕНИЕ ПЕДАГОГОВ НА ОСНОВЕ НАЦИОНАЛЬНОГО ПОДХОДА И МЕЖДУНАРОДНОГО ОПЫТА
Автор: Хамдамова Манзура Зувайдиллаевна

МИЛЛИЙ ЁНДОШУВ ВА ХАЛҚАРО ТАЖРИБАЛАР АСОСИДА ЎҚИТУВЧИЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ
Ҳамдамова Манзура Зувайдиллаевна, педагогика фанлари номзоди, доцент, “Антик дунё”халқаро академиясининг профессори, ТВХТХҚТМОҲМ Педагогика, психология ва таълим технологиялари” кафедрасининг доценти
АННОТАЦИЯ
Ушбу услубий мақоладаги тавсиялар таълим соҳасидаги барча ўқитувчиларга мўлжалланган бўлиб, миллий ёндошувлар асосида таълим-тарбия беришнинг халқаро тажрибалари ва янгиича ахборот, масофавий таълим олиш ва уни ўргатишга қаратилган. Мақоладатаълим сифати ва уни белгиловчи асосий омиллар, таълим сифатини таъминлашда ўқитувчи малакасининг ўрни, малака оширишда ўқув-услубий мажмуаларнинг таълим сифатига таъсири, ривожланган мамлакатларда саводхонликни баҳолашни ижодий йўлга қўйилганлиги уни ўзлаштиришга қаратилган манбалар берилган. Калит сўзлар: интернет, халқаро, PISA, PIRLS, TIMSS, TALIS инновация, илм-фан..
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Халқ таълими вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари, Республика таълим маркази ҳамда Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази мутахассислари томонидан ишчи гуруҳ ташкил этилган бўлиб, улар таълим сифатини баҳолаш юзасидан PISA, PIRLS, TIMSS, TALIS ва бошқа халқаро тадқиқотларга тайёргарлик кўриш бўйича Россия тажрибасини ўрганиш ва уни тадбиқ қилиш борасида кенг кўламда тажриба алмашиниб келинмоқда. Жаҳон банки ва Россия тренинг маркази билан ҳамкорликда “Таълим сифатини баҳолаш тизимида халқаро солиштирма тадқиқотлар - мактаб таълимини такомиллаштириш механизми сифатида” мавзусида семинар-тренинглар Москва шаҳрида ўтказилган бўлиб, унда таълим сифатини баҳолаш ва халқаро тадқиқотлар соҳасидаги етук мутахассислар ҳамда халқаро экспертлар томонидан маъруза, давра суҳбатлари ташкил этилган эди.Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро солиштирма тадқиқотлар натижаларининг комплекс таҳлиллари, ўқувчиларнинг ўқиш, табиий фанлар, математик ва ижодий фикрлаш саводхонлигини баҳолаш, халқаро тадқиқотлар методологияси ва баҳолаш мезонларидан миллий ўқув-услубий ва ўлчов материалларини яратишда фойдаланиш, Россия Федерациясида таълим сифатини баҳолашнинг стратегик йўналишлари ва бошқа қизиқарли ҳамда долзарб мавзулар бўйича мазмунли маъруза ва машғулотлар олиб борилган. Шуни таъкидлаш лозимки, таълим сифатини баҳолаш бўйича PISA ҳамда PIRLS халқаро тадқиқотларида Ўзбекистон таълим тизими илк бор иштирок этаётганлиги сабабли, ўқитувчилар ва ўқувчилар орасида мазкур тадқиқотнинг мазмун-моҳияти, назорат-синов инструментлари ҳақида турлича тушунчалар ва тасаввурлар мавжуд. Ўз навбатида мазкур тасаввурларнинг қанчалик тўғри ҳосил бўлиши 2021 йилда бўлиб ўтиши режалаштирилган тадқиқотларга самарали тайёргарлик кўришда муҳим омил ҳисобланади. Бу борадаги изланишларнинг ўзига хос хусусиятлари шундан иборат бўлдики, унда амалиётчилар PISA, PIRLS тадқиқотларининг инструментлари билан танишиш ҳамда уларни амалда қўллаб кўриш имкониятига эга бўлди. Ҳозирда аксарият ўқитувчиларга PISA ҳамда PIRLS тадқиқотларининг мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича маълумот бериш билан бирга, компьютер ва қоғозга асосланган жараёнларда синов инструментларини амалиётда синаб кўрилгани, иштирокчиларнинг компьютерда ўтказиладиган тадқиқотлар жараёнлари ҳақидаги тушунчаларини ривожланишига хизмат қилди. Бу эса ўз навбатида мазкур тадқиқотларни амалга оширишда ўқувчиларнинг ўрнига ўзини қўйиб кўриш, шу билан бирга келгусида тадқиқотларга муваффақиятли тайёргарлик кўришда алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар ҳақида кенгроқ тасаввурларга эга бўлишда муҳим аҳамият касб этди. Изланишларимиз давомида, халқаро эксперт ва мутахассислар томонидан, мактаблар рейтингини ўрганишда уларнинг ихтисослашуви, жойлашуви каби омилларни ҳисобга олган тоифаларга ажратишга эътибор қаратилиши, таълим сифати нафақат ўқитувчи-ўқувчи муносабатларига, балки атроф-муҳит ва шарт-шароитга ҳам боғлиқлиги, ўқитувчи иш режасини шакллантиришда ўқувчиларда мазкур мавзуларни ҳаётга татбиқ эта олиш кўникмаларини ривожлантирувчи мақсадларни белгилаб олиши лозимлиги, ўқитувчиларнинг психологик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва мотивациялаш, халқаро тадқиқотлар натижаларига паст кўрсаткичли мактабларни жазолаш мақсадида эмас, аксинча кейинчалик таълим тизимидаги ислоҳотларни амалга оширишга ёрдам берадиган таҳлилий маълумотлар олинишида кўмакчи сифатида қаралиши, ўқувчиларга айнан PISA синовларига ва муайян дастурда яхши натижа кўрсатишга эмас, балки, уларни мактабдан кейинги ҳаётга тайёрланаётганини тушунтиришга эътибор қаратиш, ўқитувчилик фаолиятига аниқ мезонлар асосида танлаб олиш, мактаб директорлари ва ўқитувчиларини вақти-вақти билан ротация қилиш орқали таълим сифатини оширишга эришиш, халқаро тадқиқотларга тайёргарлик жараёнида таълим тизимининг кучсиз томонларига эътибор қаратиб, кучли томонларини ҳам эътибордан четда қолдирмаслик ҳамда уни қадрлаши лозим.Интернет тармоқларида Россия таълимининг халқаро рақобатбардошлигини оширишга қаратилган лойиҳалари, жумладан “Замонавий мактаб” лойиҳаси ҳақида маълумотлар жуда кўп берилган. Мазкур лойиҳа умумий ўрта таълим тизимида турли таълим технологиялари, ўқитиш ва таълим тарбиянинг янги методларини жорий қилиш, ўқувчиларнинг ўқишга бўлган қизиқиши ва мотивациясини оширишга қаратилган. Ушбу лойиҳада Россия Федерациясининг барча ҳудудлари иштирок этаётган бўлиб, янги лойиҳа асосида мактабларни қуриш, реконструкция қилиш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, қишлоқ ҳудудларида ижтимоий инфраструктурани ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, шу билан бирга таълим стандартларини янгилаш кўзда тутилган. Таълим стандартларини такомиллаштиришда халқаро илғор тажрибалар, жумладан замонавий тадқиқотлар талабларига алоҳида эътибор қаратилиши белгиланганлиги таъкидлаб ўтилган. Ўрганилган халқаро тажрибалар асосида Ўзбекистон ҳудудларида семинар, давра суҳбатлари ўтказилиши асосида тарғибот-ташвиқотлар олиб борилиши, мактаблар жамоаларига халқаро тадқиқотларга тайёргарлик бўйича атрофлича маълумотлар берилиши лозим. Жаҳон банкининг READ дастури билан ҳамкорликда халқаро тадқиқотлар доирасидаги йўналишлар бўйича Россиялик экспертлар гуруҳи жорий йилнинг апрель ойида Ўзбекистонга ташриф буюриши, унда бевосита умумий ўрта таълим тизимида фаолият юритаётган педагог кадрларнинг малакасини ошириш, ўқув ҳамда назорат синов материаллари ишлаб чиқувчи ижодий гуруҳлар учун ўқув курслари ташкил этилиши, методик ёрдам кўрсатиш, маслаҳатлар бериш орқали уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш режалаштирилган эди. PISA-ўқувчиларни таълим соҳасидаги ютуқларини баҳолаш бўйича халқаро дастур бўлиб, ундаги тест жаҳон давлатларидаги мактаб ўқувчиларининг билими ва уларни амалиётда қўллай олиш маҳоратини баҳолайди. Дастурнинг асосий мақсади 15 ёшли ўқувчилар таълим даргоҳида олаётан билим ва тажрибаларини ижтимоий муносабатларда ва инсон фаолиятида учрайдиган турли хил ҳаётий вазифаларни ечишда қанчалик фойдалана олиш қобилиятини баҳолашдир. Ушбу синов ҳар уч йилда бир маротаба ўтказилади. Тестда фақат 15 ёшдаги ўсмирлар иштирок этади. Мактабдаги таълим сифатини мониторинг қилишга қаратилган PISA дастури асосий уч йўналишда:ўқиш,математикаваижтимоий фанларсаводхонлиги бўйича олиб борилади. Биргина 2015 йилнинг ўзида 70 дан ортиқ давлатлар PISA халқаро дастури синовида иштирок этган. Умуман олганда, PISA дастури давлатларнинг таълим соҳасидаги сиёсатига сезиларли даражада таъсир ўтказади. Ҳар бир давлат ўтказилган тадқиқот натижалари асосида ўзининг таълим соҳасидаги кучли ва кучсиз томонларини холисона аниқлаб, бошқа давлатларга нисбатан мавқеини кўради ҳамда таълим муассасаларида ўқув жараёнини такомиллаштиришда ўз йўналишларини ва стратегиясини белгилаб олади.PIRLS- тадқиқотида 60 дан ортиқ давлатлар иштрок этиб келмоқда. Мазкур халқаро тадқиқотнинг мақсади турли хил таълим тизимидан иборат бўлган давлатлардаги бошланғич мактаб ўқувчиларининг матнни ўқиш ва қабул қилиш бўйича тайёргарлиги ҳамда ўқувчиларнинг ҳар хил ютуқларга эришишга сабаб бўлувчи таълим тизимидаги ўзига хос хусусиятларни аниқлаш ва баҳолашдан иборат. Албатта бундай тадқиқот халқ таълими соҳасидаги ишчилар, олимлар, методистлар, ўқитувчилар, ота-оналар ва жамоат вакиллари учун катта аҳамиятга эгадир.
TIMSS -ҳам жаҳон мамлакатлари таълим тизимида кенг тадбиқ этилмоқда. TIMSS дастури Таълим соҳасидаги ютуқларни баҳолаш халқаро ассоциацияси IEA (International Association for the Evaluation of Educational Achievements) томонидан ташкил этилган бўлиб, ушбу тадқиқот 4 ва 8 синф ўқувчилари орасидаматематикаваижтимоий фанларбўйича таълимнинг сифати, даражаси, фанга бўлган муносабати, қизиқишини аниқлайди. Ҳар 4 йилда бир маротаба олиб борилади. Ушбу тадқиқот PIRLS тадқиқотига ўхшаб, ўқувчилар, мактаб маъмурияти ва ўқитувчилари орасида қўшимча сўровномалар ўтказади ва фан соҳасида тўсқинлик қилаётган асосий омилларни аниқлайди. Маълумки, ўзгаришлар даврида таълим тизими ижтимоий жараёнлардан келиб чиққан ҳолда шиддат билан ривожланишни тақозо этади. Таълим орқали жамиятда келажакдаги вазифаларни бажаришга қодир бўлган янги авлод шакллантирилади. Шуни инобатга олган ҳолда умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ёш авлоднинг ҳар томонлама пухта билим олиши учун зарур шароит ва имкониятлар яратишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Шунингдек, Президентимиз ташаббуслари билан 9-синфни битирган ўқувчилар, ота-оналар ва ўзларининг хоҳишларига биноан, онгли равишда касб-ҳунар коллежи, академик лицей ёки ўзлари таълим олган мактабларда мажбурий таълимни давом эттиришлари мумкин эканлигининг белгилаб қўйилиши ёшларга ҳар томонлама қулайликлар яратди.Хулоса қилиб айтганда, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти мутахассислари айнан мана шундай талабларнинг бугунги кун таълим тизими учун жуда муҳим эканлигини инобатга олган ҳолда аксарият хорижий давлатларда таълим ва фан соҳалари ривожланишини баҳолаш ва мониторинг қилиш орқали таълим сифатини оширишга қаратилган айрим илғор тажрибаларни ўрганиб чиқди. Хусусан, дунёда таълим сифати, савияси ва даражасини аниқлаб берувчи PISA (Ўқувчиларни таълимдаги ютуқларини баҳолаш халқаро дастури), PIRLS (Матнни ўқиш ва тушуниш даражасини аниқловчи халқаро тадқиқот), TIMSS (Мактабда математика ва аниқ фанлар сифатини тадқиқ қилувчи халқаро мониторинг) каби бир қатор халқаро дастурлар мавжуд бўлиб, улар ривожланган давлатлардаги таълим сифатини янада оширишдаги мезон сифатида кенг қўлланилиб келинмокда. Юқоридаги фикр ва мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда қуйидаги таклифларни амалга ошириш жоиз деб ҳисоблаймиз: 1. Халқаро таълим сифатини баҳолаш дастурларида Ўзбекистоннинг иштироки масаласини атрофлича ўрганиб чиқиш ва ушбу дастурларда иштирокини таъминлаш; 2Халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда ўқувчи ёшлар билимлари даражасини баҳолаш ёки мониторинг қилишнинг“Янги миллий дастури”ни яратиш;3.Илм-фан ютуқларининг энг илғор натижалари ва адабиётларнинг инглиз тилида нашр қилинишини инобатга олган ҳолда, мактабларда инглиз тилини ўргатувчи турли хорижий дастурларни тадбиқ этиш масаласини кўриб чиқиш; 4.Мактабгача таълим муассасаларида таълим–тарбия беришга масъул мутахассисларнинг малака талабларини аниқ мезонлар орқали белгилаб қўйиш ва болаларнинг умумий таълимга йўналтирилишида бутунлай масъуллигини қонун билан белгилаб қўйиш;
Фойдаланилган адабиётлар
1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 январдаги “Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони.
2.. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 16 сентябрдаги Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш маркази хамда Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги 250-сон карори. // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 38-сон, 492-модда; 2015 й., 26-сон, 338-модда.3. Алоев Р.Д. ва бошқалар. LMS-таълимни бошкариш тизимларининг интерактив имкониятлари (MOODLE тизими мисолида). Лойиха иши. - Т.: БИММ, 2016. -17-б.
Анжуманда иштирок этиш учун намунали маълумотлар жадвали
1.
Иштирокчининг Ф. И. Ш
Ҳамдамова Манзура Зувайдиллаевна,
2.
Шўба номи
4-шўъба. Малака ошириш жараёнида ўқитувчиларни ўқувчиларнинг ўқиш саводхонлигини баҳолаш соҳасидаги халқаро лойиҳаларни амалга оширишга йўналтириш: миллий ёндошув ва халқаро тажрибалар
3.
Мақола мавзуси
Миллий ёндошув ва халқаро тажрибалар асосида ўқитувчилар малакасини ошириш
4.
Лавозим, илмий даража унвони
педагогика фанлари номзоди, доцент, “Антик дунё”халқаро академиясининг профессори
5.
Иш жойи
Тошкент Вилояти ХТХҚТМОҲМ Педагогика, психология ва таълим технологиялари” кафедрасининг доценти
6.
Мобел ёки иш жой телефони
+99890 911-94-65
7.
E-mail:
xaruznam@mail.ru
HYPER13PAGE HYPER15
4